Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелидаги газ муаммоси. Мутасаддилар бу масалани жойига чиқиб ўрганишди

Сергелидаги газ муаммоси. Мутасаддилар бу масалани жойига чиқиб ўрганишди

Фото: «Спутник»

Яқинда айрим хорижий оммавий ахборот воситалари орқали Тошкент шаҳар Сергели туманининг 11-мавзесидаги хонадонларда табиий газ босимининг қиш мавсумида кескин пасайиб кетгани ҳақида ахборотлар тарқатилган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, мутахассислар томонидан ушбу масала жойга чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, туманнинг 11-мавзесидаги хонадонларда табиий газ босимининг қиш мавсумида кескин пасайиб кетгани ҳақида хорижий ахборот воситаларида тарқатилган ахборотлар ўз тасдиғини топмади.

Жойдаги газ тақсимлаш пунктлари ўрнатилган параметрлар доирасида ишлаётгани, яъни ГТПга кириб келаётган табиий газнинг босими 1 кг/см. кв., чиқиш босими 300 мм. сув устунига тенглиги аниқланиб, у меъёрга мослиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари йиғини раислари томонидан 11-мавзеда газ таъминоти ва газ босими бўйича ҳеч қандай шикоят йўқлиги билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг