Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеулда Мирзиёевга Самарқанд ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими акс этган сурат нусхаси кўрсатилган

Сеулда Мирзиёевга Самарқанд ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими акс этган сурат нусхаси кўрсатилган

Фото: «Getty Images»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, аввало «элчи» деган сўзнинг маъносига эътибор қаратишни ўринли деб билди. «Маълумки, бизнинг миллий давлатчилигимиз неча минг йиллик қадимий тарих ва бой маданиятга эга. Бинобарин, дипломатик муносабатлар ҳам тарихимизнинг энг чуқур қатламларига бориб тақалади. Бу ҳақиқат нафақат мамлакатимиз, балки дунё олимлари томонидан кенг эътироф этилган. Бизнинг аждодларимиз орасидан машҳур ва моҳир дипломатлар, элчилар етишиб чиққани ҳақида кўплаб тарихий маълумотлар мавжуд», деди Президент ўз маърузасида.

Шунингдек, дунёдаги дипломатияга оид энг зўр китоблар ҳам аслида Шарқда, жумладан, бизнинг заминда яратилганига алоҳида урғу берилди.

— Шу ўринда бир мисолга эътиборингизни қаратмоқчиман. Самарқанд шаҳридаги қадимий Афросиёб давлати жойлашган макондан топилган ноёб деворий расмларни ҳаммангиз яхши биласиз. Ана шу расмларда Самарқанд ҳукмдорининг Хитой, Корея, Ҳинд, Чағаниён каби давлатлардан келган элчиларни қабул қилиш маросими акс эттирилган. Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борганимда муҳтарам Президент Мун Чжэ Ин жаноблари Сеулдаги музейда шу расмнинг нусхасини менга катта ифтихор билан кўрсатди, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиеёв.

Эслатиб ўтиш керак, 2017 йилнинг ноябрь ойида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифини амалга оширган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг