Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеулдан Урганчга тўғридан-тўғри авиарейс амалга оширилди

Сеулдан Урганчга тўғридан-тўғри авиарейс амалга оширилди

Фото: «President.uz»

29 январь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Сеулдан Урганчга тўғридан-тўғри рейсгт амалга оширди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Кореялик сайёҳлар учиб келган мазкур рейс Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида меҳмонлар Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришлари, жумладан, Хива шаҳрининг очиқ музейига боришлари, Хоразм таомларини татиб кўришлари, халқ ҳунармандларининг ажойиб ижод намуналари билан танишишлари мумкин.

Бугун, 31 январь куни улар Урганчдан Бухорога жўнаб кетишади. У ерда улар ўрта асрлар муҳитига тушиб, жаҳоннинг машҳур «Шарқ дурдонаси» деб аталмиш тарихий ва архитектура ёдгорликлари билан танишадилар. Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан қўшимча рейслар ҳам йўлга қўйилди.

Кореялик меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати 2 февралга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг