Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда ноёб ирбис — қор барси суратга олинди (фото)

Шаҳрисабзда ноёб ирбис — қор барси суратга олинди (фото)

Мушуксумонлар оиласига мансуб, ҳайвонот оламида жуда ҳам камайиб бораётган ирбис — қор барси бугунги кунда дунё миқёсида бор йўғи 16 та мамлакатда 3-4 мингтагача борлиги тасдиқланиб, шулар сирасига Ўзбекистон Республикасида ҳам 20-22 та мавжудлиги қайд этилган.

Яқинда Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳодимлари туманнинг тоғли ҳудудида ирбис — қор барсини учратганлигини маълум қилишди. Қўриқхона ходимлари ушбу жониворни ҳаттоки суратга ҳам олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда «Nasafnews» интернет нашри Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Сарварбек Примовга асосланиб маълумот берди.

Бугунги кунда қор барсини сақлаш бўйича кўплаб халқаро анжуманлар, форумлар ташкил этилган.

Ер юзасидаги барча қор барси халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ҳимояси остига олинган. Шунингдек, ушбу жонивор мавжуд барча давлатларда  «Кизил китоб»га киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг