Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шакардаги хатар. Ялтираган нарса ҳар доим ҳам олтин бўлавермайди (Инфографика)

Шакардаги хатар. Ялтираган нарса ҳар доим ҳам олтин бўлавермайди (Инфографика)

Фото: «Newsline»

Биз ўзимиз ўйлаганимиздан ҳам кўп шакар истеъмол қиламиз: ширинлик ва пишириқлар, нон, пакетли шарбатлардан тортиб алкоголгача шакарга тўйинган. Чой ва қаҳвани-ку айтмаса ҳам бўлади.

Инсон организмидаги зарарли бактериялар глюкозани «яхши кўради». Бу макробиотиклар томонидан аниқланган факт. Яъни биз ўзимиз истамаган ҳолда шу бактерияларнинг нафсини қондириш билан оворамиз. Организм бундай «ширин зўриқишлар»га чидайдими?

Биз кун мобайнида истеъмол қиладиган ичимлик ва егуликларнинг қарийб учдан бир қисмида шакар бор, ҳолбуки, организм буни қайта ишлай олмайди: семириш, тери касалликлари, адреналин ва қалқонсимон без функцияларининг бузилиши, руҳий безовталик, диабет, саратон — мана, касалликлар ўчоғи қайда!

Ширин сабаблар, аччиқ оқибатлар

Яқинда Американинг Йел университети олимлари қон таркибида қанд миқдорининг кескин пасайиши «ёмон» углеводлар (масалан, ширин кулча) истеъмолидан кейин пайдо бўлиши ва миянинг импулсларни назорат қилиш қобилиятига таъсир кўрсатишини исботлаб беришди.

Шакар миқдорининг организмда кўпайиб кетиши бир қарашда бунга боғлиқмасдек туюлган асоратларда ҳам билинади. Масалан, ҳуснбузарлар... Уларни глюкоза билан озиқланувчи бактериялар ҳосил қилади.

Инфографика: «Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг