Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Одамларни ҳақорат қилишга ҳокимларга ким ҳуқуқ берди?»

Шавкат Мирзиёев: «Одамларни ҳақорат қилишга ҳокимларга ким ҳуқуқ берди?»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Бугун, 22 декабр куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур анжуманда Президент 2017 йил якунлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқда. Яқинда Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев таълим муассасалари директорларини аёвсиз ҳақорат қилгани ҳақидаги хабар интернет оламини босиб кетганди.

— Одамларни ҳақорат қилишга ҳокимларга ким ҳуқуқ берди?! — деди Президент. — Бу маданиятсизликдан, ўқимаганликдан далолат!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг