Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «95 фоиз элчимиз Ўзбекистоннинг на тарихини, на ҳозирги аҳволини, на вилоятларимизнинг шароитини билмас эди» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «95 фоиз элчимиз Ўзбекистоннинг на тарихини, на ҳозирги аҳволини, на вилоятларимизнинг шароитини билмас эди» (видео)

Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари томонидан бу борадаги фаолияти таҳлил қилинди, элчиларнинг ҳисоботи тингланди. Давлат раҳбари мазкур масала Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари фаолияти устуворлик касб этиши, туризм соҳасидаги халқаро алоқа ва ҳамкорликни кенгаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди:

— Мана биз бир йилда жуда катта ишлар қилдик. Жуда катта тўсиқ бўлган масалаларни ҳамма нарсани инобатга олиб қарор қабул қилдик. Ҳамма вилоятларга инвестицияни қўллаб-қувватлаш, туристик салоҳияти бор вилоятлар — Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва бошқаларга вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш  бўйича тизим бердик. Ҳар бир турист ҳам инвестиция дегани. Қайси давлатда бундай аждодлар, алломалар бор, бундай шаҳарлар бор? Қани айтинглар?! Бор давлатлар имкониятдан қандай тўғри фойдаланаяпти?!

Элчиларни вилоятларга юбордим, нимага десангиз тўқсон беш фоиз элчимиз Ўзбекистоннинг на тарихини, на ҳозирги аҳволини, на вилоятларимизнинг шароитини билмас эди. лекин бу сафар бир ой ҳаммасига нима қилиш керак, тушунтирдик. Биринчи марта йигирма беш-йигирма олти йилда! Ўзим учрашдим. Лекин, мана, вақт шиддат билан ўтиб кетаяптики, эртага йил якуни билан натижа нима бўлади деган саволни кўндаланг қўямиз ҳар биттасига. Мартда нима бўлади, апрель-майда нима бўлади, йил якуни бўйича туристлар оқима қанчани ташкил этади, зиёрат туризми нима бўлади, умумий туризм нима бўлади, ким масъул, ким жавобгар?! Мана шундай тизим билан ишлаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг