Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев автотранспорт хизматидаги камчиликларни санади

Шавкат Мирзиёев автотранспорт хизматидаги камчиликларни санади

Фото: «President.uz»

Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширил. Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи 2006 йилга нисбатан 1,4 бараварга ортди, республикада 117 та йўловчи автовокзали ва автостанцияси фаолият кўрсатмоқда, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Автотранспорт ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти. Оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскиргани юқорилигича қолмоқда. Мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан тўлақонли фойдаланилмаяпти.

Ташиш жараёнлари, қатнов жадвалларига риоя этилиши, йўловчилар томонидан йўл ҳақини электрон тарзда тўлаш самарадорлиги, тушумнинг йиғилиши ва тўлалиги устидан марказлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорати тизими мавжуд эмас. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги амалга ошираётган ишлар минтақалардаги йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар томонидан деярли такрорланмоқда.

Автомобилда ташишлар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат чораларининг тубдан кучайтирилиши йўловчилар автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўришни талаб этади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 март куни «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг