Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Бозор бешафқат, лекин ҳаммага бир хил шароит бўлиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Бозор бешафқат, лекин ҳаммага бир хил шароит бўлиши керак»

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида солиқ сиёсати масаласига эътибор қаратди.

«2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясида солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллаш ва шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун янада қулай муҳит яратиш энг асосий ғоя бўлади», деди Президент.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритаётганларни эса қатъий жазолаш кўзда тутилиши айтиб ўтилди.

Президент солиқ сиёсатидаги имтиёзларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилишимиз керак. Келажакда ҳаммага бир хил шароит бўлади. Кимгадир преференция ёки имтиёзлар берилса, бу бошқалар учун адолатсизлик бўлади. Шунинг учун ҳаммага бир хил бўлиши керак, бозор бешафқат, лекин шуни қилишимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг