Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрига бориши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев бугун Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрига бориши кутилмоқда

Фото: «Xs.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида бугун, 5 январ куни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳамда Янгийўл шаҳрига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ҳукуматдаги ўз манбалари маълум қилди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали маълумотга ойдинлик киритиш учун Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳри ҳокимликлари билан боғланиб кўришга уриниб кўрди. Зангиота тумани ҳокимлигидагилар қўнғироқларимизга жавоб беришмади. Янгийўл тумани ҳокимлиги вакили эса Президент ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани, аммо давлат раҳбари айнан қачон келишини билмаслиги, айни пайтда туман ҳокимлигида раҳбарлар иштирокида мажлис бўлаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 январ куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг дастлабки иш кунларида Тошкент вилоятига бориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг