Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор, Францияда теракт, чирчиқлик падаркуш, Ўзбекистон африкаликларга қарши ва бошқа хабарлар

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор, Францияда теракт, чирчиқлик падаркуш, Ўзбекистон африкаликларга қарши ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Халқаро конференциянинг матбуот маркази иш бошлади

Муҳокама қилинаётган масалаларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, хорижий журналистларга қулайлик яратиш ва дунёнинг барча ҳудудлардаги вақтлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда тезкор ахборот узатиш мақсадида матбуот маркази 24 соат фаолият олиб боради.

Шавкат Мирзиёев Покистон Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнни Покистон куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалигида қатъий назоратдаги долзарб ойлик бошланди

Бу каби камчиликларни бартараф этиш, ғаллани март ва апрель ойларида камида бир мартадан қондириб, шарбат усулида суғориш ҳамда суспензия усулида баргидан озиқлантириш, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари сепишни якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Президент топшириғи: «Томорқага экин экиш» ойлиги эълон қилинди

Аҳоли ва деҳқон хўжаликларига тегишли унумдор томорқа ерларидан фойдаланиш мутлақо талабга жавоб бермаслиги танқид қилинди. Аксарият аҳолининг 8-10 сотих томорқа ери бўлса-да, ҳеч нарса экмаган.

Жамият

Ҳурматли ҳайдовчи, энди сен доимий кузатувдасан (фото)

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 18 кун ичида ҳаракат хавфсизлиги қоидалари бузилишига оид 50дан зиёд видеоролик қабул қилди.

АКТ вазири Россия алоқа вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди.

Энди фоҳишахонага борганлар ҳам жазоланади

Адлия вазирлиги томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган шахсларга жазо белгилаш тўғрисидаги моддани киритиш таклиф қилинмоқда.

Сергели машина бозори қаерга кўчади?

Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларини берган. Mазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 июль куни Сергели туманига ташрифи доирасида муҳокама қилинган эди.

Нью-Йоркка авиапарвозлар кескин оширилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 5 апрелидан 25 октябригача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби билан танишинг

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни истаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли қарори талабидан келиб чиққан ҳолда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.

Ҳодиса

«Olx.uz»га уя қурган фирибгар

Ўзи оқиб келаётган пуллардан уста сармаст эди. Эълонини янада эътибор тортадиган, янада ишонарли қилиб янгилаб борар, аммо олмоқнинг бермоғи борлигини унутаёзганди.

Мудҳиш қотиллик. Чирчиқда 35 ёшли йигит ногирон отасини бўғиб ўлдирди

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.Иргашев уйида отаси, 2-гуруҳ ногирони, 1961 йилда туғилган З.Иргашев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, ўз отасини қўли билан бўғиб ўлдирган.

Спорт

Неймар «ПСЖ»га собиқ устози мураббий бўлишини истамоқда

Парижнинг «ПСЖ» футбол клуби суперюлдузи Неймар жамоанинг янги бош мураббийи ҳақида фикр билдириб, Антонио Контенинг номзодини унча ёқламаётганини айтди.

Ўзбекистон олимпиячилари Кенияга мағлуб бўлди

Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, мамлакатимиз футбол ишқибозларига олам-олам қувонч ҳадя этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кенияга ютқазиб қўйди. Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Касабланкадаги илк ўйин дуранг билан тугади

Темур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби анча ёш кўринди. Албатта, жамоага янги қон керак, янги қон эса синов ва ўйинларда танлаб, саралаб олинади.

Маданият

Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди

«Осиё» телесериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг «Scorpion» фильмида суратга тушиши ҳақида хабар берган эдик.

Ислом Каримов фонди ташкил этган танлов ғолиблари аниқланди

Иншолар қуйидаги мезонлар асосида текширилди: фикрларнинг равон ва тўғри кетма-кетликда баён этилгани, мавзунинг тўлиқ очилгани, мавзуга оид фактлар ва мисолларнинг ўринли келтирилгани, келтирилган фактлар, мисолларга берилган шахсий фикр-мулоҳазаларнинг ўринлилиги, бошқа иншоларга ўхшамаслиги ва алоҳида ажралиб туриш даражаси, бадиий ёндашувнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Технология

«Xiaomi Mix 2S» смартфони «ҳар қандай ҳолатда ҳам юзни танийди» (видео)

«Xiaomi» компанияси «Face Unlock» юзни таниш технологиясининг имкониятлари ҳамда унинг ёрдамида «Mi Mix 2S» смартфони блокдан чиқарилган тизерни намойиш қилди.

18 ёшли йигитча «LEGO»дан ўзига протез қўл ясади (видео)

Ўнг қўли ривожланмай қолган Девид Агуилар ўзига «LEGO» ўйинчоқларидан протез қўл ясади.

Туркманистон чегарачилари Каспий денгизида эронлик икки балиқчини отиб қўйди

Туркманистон расмийлари эронлик балиқчиларнинг Каспий денгизида ўлдирилиши юзасидан изоҳ бермади.

«UMS» яна учта янги тариф режасини тақдим этди

Компания март ойининг ўзида тарифларнинг олтитасини ишга туширишга улгурган эди. Бугун қолган учта янги — «Премиал», «Идеал» ва «VIP» деб номланган янги тариф режаларини ишга туширди.

Дунё

Трамп Жорж Буш давридаги мансабдорни янги лавозимга тайинлайди

Амалдорнинг истеъфоси ҳақида эълон қилар экан, Трамп унга мислсиз хизмати учун миннатдорлик билдирган ва ҳар доим дўст бўлиб қолишларини таъкидлаган. Макмастер ҳам ўз навбатида бир неча ойдан сўнг 34 йиллик хизмати сингган АҚШ қуролли кучлари сафидан кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

Тезкор хабар! Франциядаги супермаркетда отишма

Маълумотларга кўра, жиноятчи қуролланган. Отишма пайтида бир полициячи жароҳат олган.

Террорчи Париж ва Брюссель теракти ижрочисининг озод этилишини сўраяпти

Од департаментининг Треб коммунасида жойлашган «Super U» супермаркетида қуролланган эркак одамларни гаровга олган эди. Ҳодиса бўйича жавобгарликни «ИШИД» ўз зиммасига олган.

Францияда теракт. Аслида нима бўлган эди?

Унинг хабар беришича, воқеа натижасида 3 киши, шундан икки киши супермаркетда ўлдирилган. 2 киши жиддий жароҳатланган, жумладан, бир полиция ходими ҳам. Шунингдек яна бир нафар полициячи ўзини гаровга олинган бир аёл ўрнига алмашишни сўраган.

Тавсия қиламиз

Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда

Дарсликларни тажриба синов майдончаларида икки юз-уч юз ўқувчида синаб кўриб минглаб ўқувчига татбиқ қилиш адолатданми? Яна бундай тажрибалар Тошкент шаҳрининг энг кўзга кўринган аълочилар ўқийдиган мактабида ўтказилса!

Финляндия тажрибаси: Бир ўқувчи бошқа ўқувчининг баҳоларини билмаслиги керак

Финландия «The Legatum Prosperity Index 2017»нинг жаҳон рейтингида «Таълим» тоифаси бўйича дунёдаги 149 давлат орасида 3-ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг