Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ҳавони ифлослантиришда «илғор» шаҳарларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев ҳавони ифлослантиришда «илғор» шаҳарларни санаб ўтди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 2 февраль куни экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни таҳлил этиш, энг долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ишларини тизимли ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Пластик, полиэтилен ва бошқа қадоқлаш материалларини тўплаш, утилизация қилиш ёки қайта ишлашга топширишда иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахсларни рағбатлантириш механизми жорий қилинади.

Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш соҳасида давлат назорати кучайтирилади. Масалан, Андижон, Ангрен, Бухоро, Навоий, Фарғона, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ва Нукус каби саноатлашган шаҳарларда ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси санитар меъёрдан ўрта ҳисобда 2,7 баробар ортгани кузатилган.

Шу боис, Экология давлат қўмитаси мутасаддиларига халқаро тажриба асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Миллий концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза этиладиган ҳудудларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Масалан, ўтган йили ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бўйича 3 минг 782 та ҳуқуқбузарлик ва браконъерлик ҳолатлари аниқланган. 8 та давлат қўриқхонасидан 6 таси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида, 2 таси Геология ва Экология қўмиталари тасарруфида бўлиб, уларни бошқаришда ягона тизим мавжуд эмас. Шу боис, қўриқхоналарни ягона давлат органига бириктириш масаласини ўрганиб, асосли таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг