Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига бағишланган эҳсон тадбирида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига бағишланган эҳсон тадбирида иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтиргани ҳақда хабар берган эдик.

Бугун шунингдек, пойтахтимиздаги «Наврўз» маросимлар уйида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Қуръон тиловат қилинди. Тадбирда Республика вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик ҳамда юртимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг