Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев Кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида қатнашади

Фото: «Sputnik»

Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари ҳамда Венгрия бош вазири 2 сентябрь куни Иссиқ-кўл бўйида бўлиб ўтадиган кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Sputnik».

«Кўчманчилар ўйинлари» халқаро мусобақаси бу йил Қирғизистонда учинчи маротаба бўлиб ўтади. Иссиқ-кўл ёнида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақаларда дунёнинг 80 мамлакатидан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Жумладан, Ўзбекистондан ҳам 108 нафар спортчи ушбу мусобақаларга ташриф буюришади.

Ушбу халқаро тадбир дастлаб 2014 йилда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан ўтказилган эди. Мусобақа доирасида турли этнографик тадбирлар, концерт дастурлари ҳамда танловлар ҳам ташкил қилинган.

Айни дамда мусобақага тайёргарлик қизғин кетмоқда. Жумладан, юқори тоғ бағрида жойлашган Кырчын шаҳарчасида ҳам мусобақага тайёргарлик авжида. Бу ерда этнофестиваль бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг