Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев номидан Афғонистон халқига ҳадялар топширилди

Шавкат Мирзиёев номидан Афғонистон халқига ҳадялар топширилди

Фото: ЎзА

Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон Ислом Республикаси) Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника Афғонистон халқига ҳадя қилинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Афғонистон Президенти маъмурияти ва ҳукумати, ушбу мамлакат жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Эргашев, Афғонистон транспорт вазири М.Тахмосий, таълим вазири ўринбосари А.Маҳжур, Балх провинцияси губернатори ўринбосари М.Тавҳидий ва бошқалар Ўзбекистон раҳбарияти халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ришталарига асосланган яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, барча жабҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга устувор аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

Сурхондарё вилоятида Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Афғонистон фуқаролари учун махсус Намунавий таълим маркази ташкил этилган бўлиб, марказга 20 январь куни 100 га яқин талаба келиши кутилмоқда.

Афғонистон расмий шахслари ва жамоатчилик вакиллари совға қилинган автобус, трактор ва махсус техникалар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси афғон халқи турмуши яхшиланиши ва унинг тинч тараққиёт йўлига қайтишига хизмат қилади. Жумладан, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган автобуслар афғон болаларининг мактабга боришини осонлаштиради. Ўзбекистон делегацияси иштирокида учта автобус Ҳайратон шаҳри маъмуриятига топширилди.

Ўзбекистоннинг Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳақини камайтиргани тўғрисидаги хабар тадбир иштирокчилари томонидан мамнуният билан қарши олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг