Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ўрнак қилиб кўрсатди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ўрнак қилиб кўрсатди

Ўзбекистонда ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 триллион сўм субсидиялардан, 220 миллиард сўм (20 фоиз) ишлатилган, холос. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтилди.

Давлат раҳбари томонидан маълум қилинишича, республика бўйича 36 мингдан зиёд ижобий хулосаси бор оилаларга 900 миллиард сўмдан зиёд субсидиялар тўланмай турибди. Бунинг сабаби, аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти.

Шавкат Мирзиёев бу борада Самарқанд вилояти ўрнак бўла олишини таъкидлаб ўтди.

«Самарқанд вилоятида ҳокимият ташаббус қилиб, лойиҳачи, қурувчи ва банкни «бошини бирлаштириб», ҳамёнбоп уйларни қуришни ташкил этган. Бу орқали, субсидиядан фойдаланиш ва кредитларни ўзлаштиришнинг энг юқори кўрсаткичи Самарқандда», — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, вилоятда кредит – 85 фоиз, субсидия – 60 фоизга амалга оширилган. Аксинча, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида иш тўғри йўлга қўйилмаган.

«Нима учун, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилояти раҳбарлари ишларни бундай ташкил эта олмайди? Бу вилоятларда ўзлаштириш 5 фоиздан паст», — дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг