Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги уйларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги уйларни кўздан кечирди

Фото:Президент матбуот хизмати

«Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 66 та 7 қаватли уй қурилмоқда. Президент жорий йилнинг июль ойида бу ерга ташриф буюрган, ўша кунлари қурилишга пойдевор қўйилиб, ишлар бошланган эди.

Атиги беш ойда бу ерда улкан мавзе қад кўтарди. 1 минг 176 хонадонга мўлжалланган 21 та уй барпо этилди. Бошқа уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Туркиянинг инновацион технологиялари асосида бинонинг ташқи деворлари ҳарорат сақловчи материаллар билан қопланган. Бу уйларни қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Президентимиз ушбу уйлардан бирини кириб кўрди. Қурилиш соҳасида янги тизим яратилганини, бу аҳолини уйли қилиш билан бирга кўплаб иш ўринлари ҳам очаётганини таъкидлади.

Мавзеда маҳалла гузари ҳам бунёд этилган бўлиб, унда маҳалла раиси ва маслаҳатчилари хоналари, уй-жой мулкдорлари ширкати, профилактика инспектори хонаси, кутубхона фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев туманнинг 8-даҳаси ёнида қуриладиган уйлар участкасида ҳам бўлди. Бу ерда 27 та 9 қаватли турар жой барпо этилади, яна кўплаб оилалар уй билан таъминланади.

Аввалроқ Президент Чилонзор тумани, Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонига борганди.

Фото:Президент матбуот хизмати
Фото:Президент матбуот хизмати
Фото:Президент матбуот хизмати
Фото:Президент матбуот хизмати
Фото:Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг