Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Дэн Сяопин, «темир прокурор»нинг тергови, автомобиллар нархи, кўтарилишни истамаётган доллар, техасликларни лол қолдирган «Аббос» ва бошқа хабарлар

Шавкат Мирзиёев ва Дэн Сяопин, «темир прокурор»нинг тергови, автомобиллар нархи, кўтарилишни истамаётган доллар, техасликларни лол қолдирган «Аббос» ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Дэн Сяопин. Уларни нима боғлаб туради?

Зарур сиёсий шароитлар яратилганидан сўнггина Дэн Сяопин кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Дэн Сяопин Хитой воқелигидан келиб чиққан ҳолда режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш назариясини ишлаб чиқди. Шу сабабли ҳам уни Хитой ислоҳотларининг буюк отаси дея таърифлашади. Хитойнинг аввалги ва ҳозирги раҳбарлари Дэн Сяопин ғояларига содиқ 

Шавкат Мирзиёев кимларни Наврўз билан табриклади?

Наврўз байрами муносабати билан сайёрамизнинг бир қанча мамлакатлари раҳбарлари, давлат ва дин арбобларидан Шавкат Мирзиёев номига табрикномалар келгани ҳақида хабар берган эдик. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Наврўз муносабати билан ушбу байрамни нишонлайдиган мамлакатларга эзгу тилаклари битилган номалар ююборди.

Ўзбекистон делегацияси Туркманистондаги сайловда қатнашади

Ўзбекистоннинг халқаро кузатувчилари МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибларида сайловда иштирок этиши кутилмоқда.

Жамият

22 март — Бутунжаҳон сув куни. Ўзбекистонда у қандай нишонланмоқда?

2018 йилги Бутунжаҳон сув куни мавзуси «Табиат сув учун» — 21 асрда юзага келган сув муаммоларининг ечимини топишда табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларнинг ролини ўрганиш этиб белгиланган.

Бош прокуратура Тошкентнинг «темир прокурори» устидан тергов бошланганини маълум қилди

Бош прокуратура 2 март куни Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Мираълам Мирзаевнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этган эди.

«Тошкент-Қарши-Тошкент» энди «Тошкент-Термиз-Тошкент»га айланди

Мазкур электропоезд ҳафтада 6 кун, яъни сешанба кунидан бошқа барча кунларда ҳаракатини амалга оширади. Тошкентдан соат 08:50 жўнайдиган 4-сонли электропоезд соат 20:16 да Термиз вокзалига, Термиздан соат 06:50да жўнайдиган 3-сонли электропоезд эса соат 18:44 да Тошкент вокзалига кириб келади.

Эшак гўшти сотган қассоб иқрори (видео)

Эшак гўштини сотиш билан шуғулланган «тадбиркорлар» фаолияти акс этган видеолавҳа пайдо бўлди. Анонс экани айтилган видеолавҳада катта эҳтимол билан 2017 йилнинг декабрида жамоатчилик ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлган жиноят иши тарихи баён қилинади.

Адлия вазирлиги: «Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланган!»

Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали яна бир бор эслатди.

Техасда Наврўз via «Аббос» гуруҳи (видео)

Наврўз айёми нафақат Ўзбекистонда, балки хориждаги ўзбекистонликлар томонидан ҳам муносиб ва ўзига хос тарзда нишонланди. «Facebook» ижтимоий тармоғидаги Аскар Каримов номли ҳамкоримиз «Аббос» гуруҳи иштирокидаги асосий видеолавҳани улашди.

Ҳодиса

Товламачи аёл қармоғи: ишқдан чиққан жиноий иш

Хўжаобод туманида яшовчи «Мунира» исмли ёш аёл қўшни Булоқбоши туманида яшовчи «Т.О.» исмли йигит билан танишиб, ўрталарида яқин муносабат юзага келади.

Ўзбекистон кўчасида «анжанча коррида»

Жорий йилнинг 8 март куни Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 тезкор рақамига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмидан хабар келиб тушди.

Самарқандлик шифокор пичоқлаган эркак шифохонага етмай жони узилди

Натижада М.Хожиев касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. М.Эшонқулов қўлга олинган.

Авто

«GM Uzbekistan» апрелдан нархларни оширадими?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда апрель ойидан бошлаб «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи 15 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида компания вакили билан боғландик.

Асаби бўшлар кўрмасин: қимматбаҳо «Ferrari»ни янглишиб металлоломга топшириб юборишди (видео)

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари янглишиб «Ferrari 458 Italia»ни металлоломга топшириб юборишди.

Спорт

Енгилмас боксчи — Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби маълум

Маълумот учун, хитойлик боксчи фаолияти давомида 12та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган.

Иньеста Неймарнинг «Реал»га ўтиши ҳақида: «Менга барибир»

Агар Мадрид клуби у билан шартнома имзоласа, дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бирини қўлга киритган бўлади. Аммо «Барселона» таркиби барибир кучлироқ бўлади», — деди Иньеста.

Алишер Усмонов «Милан» хўжайинига айланиши мумкин

Шунингдек, Усмонов «Севилья»ни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. 2017 йилда эса у «Андерлехт» билан ҳам қизиқиб кўрган.

Иқтисодиёт

Доллар курси сезиларли равишда пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Технология

«Amazon» илк бор «Google»ни ортда қолдирди

Дунёдаги энг йирик интернет-ритейлер «Amazon» компанияси капитализацияси бўйича ўз рақиби «Google»га эгалик қилувчи «Alphabet» компаниясидан ўзиб кетди.

Шерзод Шерматов: «Қоғозда қонунчилик чиройли бўлса-да, амалда ишламаса, бу инновациялар рейтингига салбий таъсир кўрсатади»

Энг биринчиларидан бу «қонунчилик сифати» («Regulatory quality», 139-ўрин) ва «қонунчилик ижроси» («Rule of law», 133-ўрин) кўрсаткичларидаги Ўзбекистоннинг ўрни. Бу индикаторлар Жаҳон банки томонидан тайёрланадиган «World Governance Indicators» ҳисоботидан олинади

Дунё

Россиядаги уйлардан бирида 7 минг одам рўйхатдан ўтган. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонлик

Россиянинг Свердловск шаҳридаги оддий квартиралардан бири кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Гап шундаки, ҳозирги кунга қадар бу квартирада 6844 киши уй рўйхатидан ўтган. Аммо бу ҳаммаси эмас.

Тайландда даҳшатли автобус ҳалокати оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)

Тайланд шимоли-шарқидаги Накхонратчасима вилоятида икки қаватли автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 35 киши эса жароҳатланган.

Тавсия қиламиз

Глобал муаммонинг аянчли муҳри (фото)

Бугунги кунда 2,1 миллиард инсон уй шароитида хавфсиз ичимлик сувисиз яшайди, бу эса уларнинг соғлиғига, таълим олишига ва яшашига ўз таъсирини кўрсатади.

Каттақўрғон фожиаси. Бу ҳолат такрорланмаслиги учун мактаблар маҳаллий ҳокимлик тасарруфидан чиқарилиши керак

Яхшиямки, самарқандлик расмийлар Диана Енекеева олий маълумотга эга бўлмагани сабабли аллақачон ишдан бўшатилганини ёзишмади — ё эсларига келмаган, ё инсоф қилишган.

«Алпомиш» достонида тўй билан боғлиқ қандай одатимиз тилга олинган?

Тўйлардаги урф-одатларнинг ўзига хос маъноси бор. Бу ўринда «Алпомиш» достонида қайд этилган «рўмол ўратар», «Кенгашли тўй тарқамас» мақолининг инъикоси бўлган «маслаҳат оши» сингари минг йиллик миллий одатларимизни ҳар хил бидъатлар билан адаштириш керак эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг