Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Афросиёб – Самарқанд шаҳар тарихи музейи 1970 йилда ташкил этилган. Музей қадимий Афросиёб шаҳарчасида – Самарқанднинг қадимий, мўғуллар истилосигача бўлган қисмида жойлашгани учун ҳам шундай номланган.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Бу ерда асосан Афросиёб тепаликларида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида топилган ноёб тарихий ашёлар сақланади. Улар Самарқанднинг қарийб уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади, деб ёзади «ЎзА».

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Эмомали Раҳмонга Афросиёб қалъаси ва музейдаги экспонатлар тарихи, Самарқанднинг қадимий ўтмиши ҳақида маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг