Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Янгийўлда 12 та янги кўп қаватли уй қуриш ҳақида топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Янгийўлда 12 та янги кўп қаватли уй қуриш ҳақида топшириқ берди

Фото: «Sputnik»

Аввал хабар берганимиздек, кеча — 5 январ куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрига борди. Хусусан, давлат раҳбари Янгийўл шаҳридаги «Файзли» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда

Шу ерда Ўзбекистон раҳбарига Янгийўл шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида  такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.

Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг  Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.

Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни жорий йил охирига қадар тўлиқ  таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг