Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг ушбу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Президентнинг ушбу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. У ушбу ҳафтада режалаштирилган тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берди.

«Ҳурматли ҳамкасблар, бу ҳафтада ҳам муҳим тадбирларимиз кўп.

Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилади. Шунингдек, ҳафта давомида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

 Халқаро тадбирлар режасига келсак, бу ҳафта Президентимиз Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Мана, муборак Рамазон ойи тугашига ҳам оз вақт қолди. Шу кунларда ҳурматли Президентимизга Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. Қабул қилинадиган қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади», деди Шерзод Асадов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг