Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шайхонтоҳур туманида 11 минг кишининг бандлигини таъминлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади

Шайхонтоҳур туманида 11 минг кишининг бандлигини таъминлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади

Фото: «Uza.uz»

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Унда сенатор, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: «Uza.uz»

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 10 август куни Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бунда парламент, депутатлик корпуси ҳамда жамоатчилик ролини янада кучайтириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларнинг сифати ва самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар таъкидланганидек, туманда камида 11 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича 4 та сектор кесимида ойма-ой манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилган.

Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида маҳалла гузарлари, спорт ва болалар майдончаларини қуриш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам бериш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ижтимоий, йўл-транспорт соҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, «Ёшлар уйлари»ни қуриш каби қатор устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, қўшма мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ҳам депутатлар ва кенг жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, кун тартибидан ўрин олган соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида Шайхонтоҳур туманида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Қўшма мажлис якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенаши ва халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини парламент, депутатлар ва жамоатчилик томонидан назорат қилиш чоралари тўғрисида қўшма қарори қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг