Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева ШҲТнинг биринчи аёллар форумида иштирок этмоқда

Танзила Норбоева ШҲТнинг биринчи аёллар форумида иштирок этмоқда

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)нинг «Аёллар ҳуқуқини бирлаштириш, умумий тараққиётга кўмаклашиш» мавзусидаги биринчи аёллар форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бутунхитой аёллар федерацияси томонидан ташкил этилган форумнинг очилишида Ўзбекистон делегациясининг раҳбари Т.Норбоева чиқиш қилди. Форум қатнашчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, гендер, ижтимоий ва оилавий сиёсат соҳасидаги ютуқларни амалга оширишга қаратилган йирик сиёсий дастурнинг асосий йўналишлари билан таништирилди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Форумда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Арманистон, Беларусь, Мўғулистон ва Непал делегациялари икки томонлама ва минтақалараро даражада турли соҳалардаги аёллар ташкилотларининг ҳолати ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Делегациялар ШҲТ доирасида минтақалараро ҳамкорликнинг янги форматини қўллаб-қувватлашди.

Ташриф дастурига Бутунхитой Халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, Бутунхитой хотин-қизлар федерацияси раиси Шэн Юэюэ, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари билан учрашувлар ва музокаралар, шунингдек, турли соҳаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор лойиҳалар билан танишиш киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг