Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда автомобиль йўллари пуллик бўлади

Шимолий Кореяда автомобиль йўллари пуллик бўлади

Фото: Facebook / Россиянинг КХДРдаги элчихонаси

2018 йил 20 январдан бошлаб КХДРда асосий магистрал йўллар пуллик бўлади. Биринчи пуллик йўл Пхеньян – Вонсан тезюрар сайёҳлик йўналишда йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Life» сайти хабар бермоқда.

Россия элчихонасининг хабар беришича, эндиликда «Шимолий Корея пойтахтидан Япониянинг (Шарқий) денгиз соҳилидаги Вонсан пляжига ёз мавсумида боришни хуш кўрувчи россияликлар автомагистраллардан ўтиш учун 8 евро тўлашлари керак бўлади».

Элчихонанинг айтишича, янгилик нафақат россияликларга, балки бошқа хорижий ва маҳаллий автомобиль соҳибларига ҳам тегишлидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг