Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоирахон Эгамова Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Шоирахон Эгамова Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Фото: Xabar.uz

Андижонга келин бўлиб тушган Шоирахон Эгамова 30 йилдан буён фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётгани, паспорти йўқлиги учун 10 йилдан бери бор-йўғи 100 км нарида, Қирғизистонда яшовчи кекса онасини кўргани бора олмаслиги ҳақида Сенат раиси Танзила Норбоевага мурожаат қилганди.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган ва ўрганишлар олиб борилган.

Натижада, 2021 йилнинг 11 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ Шоирахон Эгамова Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида қабул қилинди ва тез кунда фуқаролик паспортига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг