Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шўрчида баскетбол бўйича «Адлия кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Шўрчида баскетбол бўйича «Адлия кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар хомийлигида бугун, 29 август куни Шўрчи туманида баскетбол бўйича вилоят биринчилиги учун «Адлия кубоги» мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада вилоят миқёсида 14-18 ёшдаги ўғил ва қизлар жамоаларга бўлинган ҳолда жами 16 та жамоат иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра Денов туман 27-сон мактаб ўғил болалар жамоаси ва шу мактабнинг қиз болалар жамоаси вилоят бўйича 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилган бўлса, 2-ўринни шу туманнинг 50 мактаб жамоаси ва 3-уринни Шўрчи туман болалар спорт мактаби жамоаси вакиллари қўлга киритишди.

Худди шундай қизлар жамоаси бўйича 2-ўринни Денов туман болалар спорт мактаби, 3-ўринни Шўрчи туман спорт мактаби вакиллари қўлга киритишди. Тадбир якунида адлия бошқармаси томонидан ғолибларга эсдалик совғалар топширилиб, бу каби баскетбол мусобақалари доимий равишда ўтказиб борилишига келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг