Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Шу сув омбори керакмиди, йўқми?»

Шавкат Мирзиёев: «Шу сув омбори керакмиди, йўқми?»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 15 май, жума куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида сув тошқинидан азият чеккан аҳоли билан учрашувда Сардоба сув омборининг ушбу ҳудуд учун аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди. Учрашувдан лавҳа «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан намойиш этилди, деб хабар берди «Дарё».

– Албатта, кимдир савол бериши мумкин: шу сув омбори керакмиди, йўқми? Ҳозир ҳам саволлар кўп. Нима учун Сирдарё билан Жиззах вилояти ҳеч қачон ривожланмаган? Сув бўлмагани учун. Сув бўлмаган. Деҳқон одам билади. Пахтага беш-олти марта сув бериш керак эди. Нега бошқа жойларда 40-70 центнер бўлади-ю, бу ерда 15 центнер? Ҳа, икки марта сув беролмасдик-да.

Иккинчидан, бирор марта такрорий экин эка олармидик? Сув йўқ эди-ку. Шунинг учун 2010 йили энг тўғри хулоса бўлган... Сирдарё билан Жиззах вилоятини ривожлантириш нуқтаи назаридан чорвага ҳам сув керак, инсонга ҳам сув керак, пахтага ҳам, ғаллага ҳам, паррандага ҳам, балиққа ҳам — ҳаммага сув керак. Бу тўғри қарор бўлган. Лекин шундай талафот бўлди. Келажакда ҳар бир қилган ишимизни янада пишиқроқ, пухтароқ, мукаммал қилишимиз керак, – дея қайд этган давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг