Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шумахер «Реал» президентининг вилласини 35 млн. долларга сотиб олди

Шумахер «Реал» президентининг вилласини 35 млн. долларга сотиб олди

Фото: «Facebook.com»

Афсонавий автоспортчи Михаэл Шумахернинг рафиқаси — Коринна Шумахер Мальорканинг Андрайч муниципалитетидаги данғиллама уйни 15 минг квадрат метр ер майдони билан сотиб олди, деб ёзган «Life.ru».

«Villa Yasmin» деб номланувчи бу масканда иккита бассейн, вертолёт қўниш майдончаси, меҳмонлар учун вилла ва улкан боғ бор. Энг асосийси, бу ердан очиқ денгиз кафтдагидек кўриниб туради.

Флорентино Перес

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес виллани 2005 йили 28 миллион долларга сотиб олганди, бироқ 2012 йили хотинининг ўлимидан сўнг бу ерга келмай қўйган. Уй 2017 йилда сотувга қўйилганди.

Коринна Шумахер

2018 йилнинг май ойида Коринна Шумахер уйни 35 миллион долларга сотиб олди. Бу ердан оилавий ва дўстлар билан бирга ҳордиқ чиқаришда фойдаланишмоқчи.

Михаэл Шумахер

Маълумки, «Формула-1» пойгачиси, етти карра жаҳон чемпиони Михаэл Шумахер 2013 йили Франция тоғларидаги чанғи трассасида бахтсиз ҳодисага учраб, ярим йил сунъий комада ётди. Кейин эса унга тиббий кўмак Швейцарияда кўрсатила бошланди, Михаэл Шумахер ҳақида бошқа ҳеч қандай хабар йўқ.

Машъум ҳодисага қадар Шумахерлар оиласи Мальоркада дам олишни яхши кўрарди. Бу ерда уларнинг «Camp del Mar» деб номланувчи ўз вилласи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг