Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция суди Раҳмат Оқилов ишини кейинги ҳафта кўриб чиқади

Швеция суди Раҳмат Оқилов ишини кейинги ҳафта кўриб чиқади

Фото: «metro.se»

Швеция прокуратураси ўтган йилнинг апрель ойида Стокгольмда содир этилган террорчилик ҳужумларида бош гумондор ҳисобланган ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг ишини 30 январь куни судга оширади. 

«Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида содир этилган террорчилик иши 30 январда бошланади», дейилади прокуратура хабарида. Суднинг февраль ойида бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрелда Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасининг одамлар устига бостириб бориши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам жароҳатланди. Юк машинаси сайр қилиб юрганлар устига катта тезликда келиб урилган. Машина дўконлардан бирига урилиб тўхтаган. Мазкур фожеадаги бош гумондор Ўзбекистоннинг 39 ёшли фуқароси Раҳмат Оқилов деб топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг