Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швециялик экспертлар Бош прокуратура академиясида мастер-класс ўтишди

Швециялик экспертлар Бош прокуратура академиясида мастер-класс ўтишди

Фото: Бош прокуратура

2018 йил 7 август куни Бош прокуратура Академиясида Лунд университети (Швеция) халқаро экспертлари иштирокида «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш масалалари: илғор тажриба алмашиш ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида халқаро ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Лунд университетининг (Швеция) ҳуқуқ социологияси ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш соҳасидаги эксперти Р.Уринбоев, Академия профессор-ўқитувчилари, Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, семинарда видеоконференцалоқа орқали Манчестер университети (Буюк Британия) профессори, Манчестер университети ҳуқуқ мактаби раҳбари К.Торнхилл, Лунд университети ҳуқуқ социологияси кафедраси катта ўқитувчиси, ҳуқуқ криминологияси фалсафа доктори И.Шульц, Лунд университети ҳуқуқ социологияси кафедраси катта ўқитувчиси, Осло университети юридик факультети криминология соҳасида фалсафа доктори И.Нафстад, Лунд университети ўқитувчиси П.Олссон иштирок этдилар.

Семинар давомида Ўзбекистоннинг ҳуқуқбузарлик профилактикаси соҳасида эришган ютуқлари, замонавий криминология масалалари ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш амалиёти, шунингдек жойларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш соҳасида қўлланилаётган инновациялар муҳокама қилинди.

Семинар конструктив ва дўстона шаклда бўлиб ўтди. Томонлар фикр алмашиб, келгусида мазкур соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришни таъкидлаб ўтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг