Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Носиров Отабек Урал ўғли Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Отабек Носиров 1976 йил 15 мартида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида туғилган. Миллати ўзбек. Малумоти-олий. Оилали 3 нафар фарзанди бор.

У шу вақтга қадар 2018 йил 17 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси етакчи инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг