Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сирдарё ИЭС қурилиш» ишчиларининг тўланмаётган маошлари ундириб берилди

«Сирдарё ИЭС қурилиш» ишчиларининг тўланмаётган маошлари ундириб берилди

Фото:«Xabar.uz»

«Сирдарё ИЭС қурилиш» унитар корхонасининг 7 нафар ходимига тўланмай қолган жами 22 миллион 939 минг сўм ойлик маоши ундириб берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси хабар қилмоқда. 

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фуқаро А.Турдибоев ва бошқаларнинг иш ҳақи ўз вақтида берилмаганидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш давомида «Сирдарё ИЭС қурилиш»  унитар корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг  «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори талаблари қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланганди.

Ушбу ҳолат юзасидан ходимлар манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилган ва суд ҳукмига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига иш ҳақи ундирилиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг