Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарё вилояти ИИБ: 2019 йилнинг 2 ойи бўйича вилоятда жиноятчилик 30 фоизга камайди

Сирдарё вилояти ИИБ: 2019 йилнинг 2 ойи бўйича вилоятда жиноятчилик 30 фоизга камайди

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патрул гуруҳлари аъзоларини фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши хизматлари учун тақдирлаш белгилаб берилганди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида олиб борилган профилактик ишлар натижасида 2019 йил 2 ой якуни бўйича вилоят худудида жиноятчиликни содир этилиши 30 фоизга камайишига эришилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Амалга оширилган меҳнатларнинг махсули сифатида, 2019 йил январь ва февраль ойлари якуни бўйича ижобий натижани қайд этган 126 нафар профилактика инспекторлари, 25 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислар ва 12 нафар маҳалла фуқаролар йиғини хотин-кизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ҳамда 14 нафар маҳалла посбонлари, 11 нафар «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патрул аъзоларини бир юз йигирма саккиз миллион беш юз минг сўм пул билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Гулистон шахрининг «Билимдонлар майдони»да вилоят сектор рахбарлари иштирокида тантанали равишда ўтказилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг