Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 24 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Сирдарёда 24 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Сирдарёда 24 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Фото: «Sirdaryo.uz»

Сирдарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 24 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўралова, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраевлар тантанага ташриф буюрганларни қутладилар. 

– Мен Гулистон давлат университети профессориман. Аммо Ўзбекистоннинг ҳақиқий фуқароси  эмаслигим, юрагимдаги кемтик эди. Ана энди сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдим. Шундай имкониятларни яратиб берган ҳурматли Юртбошимизга мингдан минг раҳматлар айтаман, – дейди Ҳайитвой Мирҳайдаров.

– Фуқаролигим бўлмагани мен учун кўнглимда армон  эди. Бугун қувончим чексиз, – дейди Ширин шаҳри «Фарҳод» маҳалласи С. Функ кўчасида яшовчи Камола Қодирқулова. – Бугун орзу-армонларим ушалди, Ўзбекистон Республикаси паспортини қўлимга олдим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг