Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёга янги ҳоким тайинланди

Сирдарёга янги ҳоким тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Маҳмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.

Айни дақиқаларда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

А.Маҳмудалиев кўп йиллар давлат идораларида меҳнат қилиб, катта тажриба тўплаган. Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Ғофиржон Мирзаев  Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг