Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Агентлик филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарор билан тасдиқланган Низомга асосан, имтиёзли уй олиш учун меҳнат мигранти «Labormigration.uz» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилади ва тасдиқнома берилади.

Шундан сўнг меҳнат мигранти номидан мазкур тасдиқнома асосида унинг доимий рўйхатга олинган манзили бўйича вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширилади.

Имтиёзли уйга эга бўлиш истагидаги меҳнат мигрантлари номидан уларнинг яқин қариндошлари «Labormigration.uz» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш ва тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

  • Қорақалпоғистон Республикаси  61 222-53-32 / 61 222-53-34
  • Андижон вилояти  95 202-33-55
  • Бухоро вилояти  65 226-56-92 / 99 708-49-98
  • Жиззах вилояти  72 226-91-97 / 72 226-91-87
  • Қашқадарё вилояти  75 224-05-25 / 97 770-04-92
  • Навоий вилояти  79 224-11-60
  • Наманган вилояти  69 227-94-64 / 69 227-97-27
  • Самарқанд вилояти  66 233-24-00 / 66 233-53-00
  • Сирдарё вилояти  67 225-55-59
  • Сурхондарё вилояти  76 222-45-22
  • Тошкент вилояти  71 250-78-15 / 71 281-24-72
  • Фарғона вилояти  73 244-40-01 / 73 244-40-05
  • Хоразм вилояти  62 224-12-35 / 97 518-12-35
  • Тошкент шаҳри  71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20
  • Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг