Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ Тўйтепага янги ҳоким тайинланди

Собиқ Тўйтепага янги ҳоким тайинланди

Қаҳрамон Ҳакимов

Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган. Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг сессиясида шу масала кўрилган.

2018 йилдан бери Қ.Ҳакимов "Toshuyjoy LITI" акциядорлик жамияти бош директори бўлиб ишлаган.

Янги ҳоким асли андижонлик бўлиб, иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Нурафшон шаҳрининг аввалги ҳокими Олмалиқ шаҳрига раҳбар бўлиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, Нурафшон шаҳрининг олдинги ва халқ яхши танийдиган номи Тўйтепа бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг