Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилни коррупцияга қарши кураш билан бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилни коррупцияга қарши кураш билан бошлади

Тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилди.

Ҳар бир шифокорни ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолати бўйича молиялаштириш, аудит ва ички текширув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда жамоатчилик ва депутатларнинг тизимли назорати йўлга қўйилмоқда. «Ишонч телефони», турли мурожаат ва шикоятлар учун «Фикр билдириш» қутиси, ходимлар ва беморлар ўртасида сўровномалар ўтказиш, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби чоралар ҳам кўрилмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимдаги тиббиёт муассасалари, жумладан, туғуруқ комплексларидаги вазиятни назорат қилиб бориш, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида кўплаб вазифалар белгилаб олинди. Шу асосда мамлакатимиздаги барча туғуруқ муассасаларида фаолият олиб бораётган обрўли ва тажрибали ходимлардан иборат «Устозлар кенгаши» гуруҳлари тузилди. Туғуруқ комплексларидаги беморлар орасида эса аноним сўровнома ўтказиш борасида ташкиллаштирилган «Фикр билдириш» қутиларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, туғуруқ муассасаларида чақалоқларни уйга кузатув хоналарига қўшимча равишда видеокузатув мосламлари ўрнатилган. Ультратовуш текширувларини пуллик ва бепул аҳоли қатлами учун ўрнатилган тартибда алоҳида ташкил этиш чоралари кўрилган.

Маълум қилинишича, ўтган йил мобайнида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амал қилишига эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тамагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2018 йилнинг октябрь ойида Бош прокуратура иштирокида Тошкент шаҳрида жойлашган 17 та туғуруқ ва гинекологик муассасаларида мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 22 нафар тиббиёт ходими лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг