Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинловлар давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинловлар давом этмоқда

Зулфия Абдураҳмонова 2-сон Республика клиник шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унга, аввало, даволаш ишларида тиббиётнинг замонавий ва самарали технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, кардиология, неврология, терапия каби қатор йўналишларни такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, тиббий радиология йўналишида илмий ишларни ривожлантириш, давр талабига мос малакали кадрларни тайёрлаш, хорижнинг нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаган ҳолда, соҳа вакилларининг халқаро клиникаларда малака оширишларини, чет эл мутахассисларининг клиникада маҳорат дарсларини ташкил этиш каби  вазифалар юклатилди. Шунингдек, унга халққа  янада яқинлашиш, қоғозда қуруқ ҳисоботлар билан эмас, балки амалий натижалар билан одамлар ишончини қозониш, улар дардига малҳам бўлиш каби устувор йўналишлар ҳам белгилаб берилди.

З.Абдураҳмонова бунга қадар мазкур клиник шифохонанинг даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, шу билан бирга, бош врач вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига Нурмат Сатиниязович Атабеков; Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимига Динара Маккамбаевна Хаширбаева тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг