Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлашнинг электрон тизими ривожлантирилади

Соғлиқни сақлашнинг электрон тизими ривожлантирилади

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси Ахборот, фактик маълумотлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўлими директори Клаудиа Стейн бошчилигидаги ЖССТ делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Унда «2018– 2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик келишуви» доирасида соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими ва маълумотларни бошқариш учун халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича техник кўмаклашувни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

ЖССТ экспертлари ҳамкорлигида Ўзбекистонда соҳанинг ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа тайёрланди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасига доир маълумотларни ўзида жамловчи миллий ахборот тизимини такомиллаштириш, электрон соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш учун 2018—2020 йилларга мўлжалланган аниқ тадбирлар акс этган.

Учрашувда соғлиқни сақлашнинг ахборот тизимини ривожлантириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, халқаро экспертларни жалб этиб, соҳа мутахассислари учун тренинглар ўтказиш, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш масалалари ҳал этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг