Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ қўмитаси янги раҳбарияти ходимларга қўлланган жазоларни бекор қилди

Солиқ қўмитаси янги раҳбарияти ходимларга қўлланган жазоларни бекор қилди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти қўмита ҳайъати аъзолари билан келишилган ҳолда, ходимларнинг ишга бўлган муносабатини ошириш, меҳнатига яраша рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, фаолияти давомида йўл қўйган айрим камчиликлари учун берилган турли даражадаги интизомий жазо чораларининг барчасини бекор этиш тўғрисида қарор қилди.

Унга асосан Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида хизмат қилаётган 3132 нафар ходимга нисбатан қўлланилган ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизидан 50 фоизигача бўлган жарима тарзидаги интизомий жазо чоралари муддатидан олдин бекор қилинди.

Ўзига боғлиқ бўлмаган вазифалардаги хатоликлар ёки огоҳлантириш ва танбеҳ бериш билан кифояланиш мумкин бўлган ҳолатларда ҳам ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши ходимларнинг ишга, вазифасини бажаришга бўлган муносабатнинг салбий томонга ўзгаришига, жарима натижасида иш ҳақининг кескин камайиши эса ходимлар томонидан таъмагирлик ва бошқа коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, дейилади ахборотда.

Жазо чораларининг бекор қилиниши қўпол хатоликларга йўл қўйган ходимлар тўғри хулоса чиқариб, вазифаларни виждонан бажаришлари, ноҳақ жазоланганлар учун адолатнинг қарор топиши эса ишга бўлган муносабатнинг ижобий томонга ўзгартириб, фаолият самарадорлигининг ортишида рағбатлантирувчи аҳамиятга эгадир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг