Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги мактабда тарғибот ишларини олиб борган солиқчига чора кўриладиган бўлди

Қашқадарёдаги мактабда тарғибот ишларини олиб борган солиқчига чора кўриладиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14-мактабда туман солиқ инспекцияси ходимининг 2-синф болаларига солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳақида қилган тарғиботи акс этган видеотасвир тарқалди.

Тасвирлардан тушунилишича, солиқ инспекцияси ходими мактаб маъмурлари иштирокида жорий ўқув йилининг биринчи куниёқ бошланғич синф ўқувчиларидан солиқ ундиришда фойдаланган ва уларга қоғоз тарқатмалар тарқатган.

«Янги ўқув йили билан ҳаммангизни табриклайман, ўқишингизга омад. Биз Нишон туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизларга эслатма бу. Ҳаммангиз ота-онангизга олиб борасиз. Яшаб турган жойингизнинг мол мулк ва ер солиқларини солиқ инспекциясига бориб, ёки телефонда солиқ иловасидан тўлашлари керак. Шуни илтимос қиласизлар. Уй кимнинг номида бўлса, бориб, ҳисоблаб тўлайди», – дейди ходим.

Солиқ ходими, шунингдек, синфхонадаги ўқувчиларга Конституциянинг фуқароларнинг белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлаши шартлиги айтилган 63-моддасини ўқиб эшиттирган. 

Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Қашқадарё вилоятида бўлган ҳолатни «ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблашини ва кескин қоралаши»ни билдирган.

Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки унинг қуйи тузилмаси мазкур ҳолатга йўл қўйган мактаб маъмуриятига бирор чора кўрилгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари боғчада болаларга «оқ-қорани» ажратиш бўйича маъруза ўқиган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг