Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Солиқдан қочиш — жиноят». Беҳзод Мусаев янги концепция ва тадбиркорлар ҳақида

«Солиқдан қочиш — жиноят». Беҳзод Мусаев янги концепция ва тадбиркорлар ҳақида

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс-клубида «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Президент фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида конференция ўтказилди.

Конференцияда Президент девони, Президент ҳузуридаги Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари, экспертлар, тадбиркорлар, ёшлар, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев муҳокамага қўйилган солиқ концепцияси ҳақида маълумот берди.

Фото: «Xabar.uz» 

«Таклиф этилаётган янги концепция жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ юкини камайтириш, уларнинг сонини қисқартириш, соддалаштириш ва ставкаларини пасайтиришни назарда тутади. Бу орқали тадбиркорларга ниҳоятда кенг имконият ва қулайликлар бериляпти. Дунё тажрибаси билан таққослаб кўрсангиз бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Йиллик даромад миқдори бир миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари учун берилаётган солиқ имтиёзларидан эгри йўлда фойдаланишни мақсад қилаётганлар ҳам бор. Айрим тадбиркорлар «илгари ходим сонини яширган бўлсам, энди даромадларимни яшираман» деб айтганларини эшитяпмиз. Шуни унутмангки, бизда ҳам, бутун дунёда ҳам солиқдан қочиш — жиноят ҳисобланади.

Тўғри, илгари солиқ юки оғир эди. Шунинг учун ҳам солиқдан қочиш ҳолатларига у қадар жиддий эътибор берилмаган бўлиши мумкин, аммо энди бошқача бўлади.

Фото: «Xabar.uz» 

Давлат солиқ юкини камайтиряптими, ҳар бир тадбиркор давлат бюджетига ҳисса қўшишни ўзининг бурчи деб билиши керак. Даромадим бир миллиард сўмдан ошса, янги фирма очиб, солиқни четлаб ўтаман деб ўйлаётганлар адашади. Бундай ҳолатларга қарши курашиш учун бизда ҳамма имконият бор, компьютер орқали буни дарҳол фош этамиз ва улар билан бошқача гаплашишга мажбур бўламиз», — деди Мусаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг