Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом (2019 йил 16 май, 410-сон) тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби қуйидагича:

  • Давлат божхона хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни – Давлат солиқ қўмитасига, соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзстандарт» агентлигига божхона расмийлаштирувидан кейин уч кун муддатда тақдим этади.
  • Ушбу маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади. Бунда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотлар таҳлил қилинади ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади (юқори, ўртача, паст).
  • Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.
  • Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолияти камерал назоратдан ўтказилади.
  • Солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир иш куни мобайнида талабнома юборилади.
  • Тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганиш ўтказилади.
  • Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар уч кундан кечиктирилмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг