Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сотилмай турган 950 та уй бор» — Президент

«Сотилмай турган 950 та уй бор» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши бўйича видеоселектор ўтказмоқда.

Давлат раҳбари нархи қимматлиги ёки жойлашган ўрни ноқулай бўлгани учун сотилмай турган уйлар муаммосини кўтарди.

«Бугунги кунда жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун, қиймати 255 миллиард сўмлик 950 та қурилган хонадон сотилмасдан турибди.

Сурхондарёда – 292 та, Сирдарёда – 189 та, Қорақалпоғистонда – 174 та, Фарғонада – 167 та шундай уйлар мавжуд. Нима сабабдан ушбу ҳудудлар раҳбарлари керакли ишларни амалга оширмаяпти?» — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг