Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Советлар давридаги илк ҳаж зиёрати иккинчи жаҳон уруши вақтида бўлган

Советлар давридаги илк ҳаж зиёрати иккинчи жаҳон уруши вақтида бўлган

Октябрь инқилобидан сўнг совет ҳокимиятининг Ўрта Осиёда ўрнатилиши кейинги ўн йиллик даврда кўплаб масжид ва барча мадрасаларнинг ёпилишига олиб келди. Натижада, 1929 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида совет тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди.

Мазкур Диний бошқарма фаолияти бешта совет республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган эди. Бу ўзгаришлар авваламбор ҳаж зиёратини, кейинчалик эса Марказий Осиё ҳудудида ўрта ва олий диний таълимни тикланишига олиб келди. Хусусан, 1944 йилдан бошлаб совет ҳукумати муқаддас ҳаж зиёратини адо этишга рухсат беради. Шу йилнинг ўзида Ўрта Осиё республикалари ҳамда Қозоғистондан 6 нафар киши Совет Иттифоқи даврида илк бор ҳаж сафарига отланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг