Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ССВ тизимида янги тайинлов амалга ошди

ССВ тизимида янги тайинлов амалга ошди

Фото: ССВ

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан  Мўминов Солижон Жалилович Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали  директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кўп йиллар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази  Наманган филиалида реанимация бўлими врач-кардиореаниматологи, кардиология бўлими врач-кардиологи,  юрак аритмияси  бўлими бошлиғи, муассаса бош врачи каби қатор вазифаларда ишлаган, 2014 йилдан бери Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Солижон Мўминов 2010-2014, 2015-2019 йилларда  Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг