Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд залидаги тўполон, янгиланган Жанубий вокзал, шифохонага тушган Шварценеггер, Златаннинг сенсацион дебюти ва бошқа хабарлар

Суд залидаги тўполон, янгиланган Жанубий вокзал, шифохонага тушган Шварценеггер, Златаннинг сенсацион дебюти ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Жамият

Ногиронларнинг ишга жойлашиши учун янги имтиёзлар

Унга кўра, касб-ҳунар таълими муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос қасб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналарини қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Зўравонларнинг панжара ортидаги томошаси. Самарқандда хавфли жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқилди (видео)

Тумандаги маълум бир ҳудудни бир неча йил давомида қўрқувда ушлаб туриб, товламачилик ва талончилик билан шуғулланган гуруҳнинг 12 нафар аъзоси суд олдида қилмишларига яраша жавоб беришди. Жиноий тўда раҳбарлари суд қарори билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Сурхондарёда фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорларга берилади

Қарор билан Сурхондарё вилоятининг 9 та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 55,1 гектар) кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.

Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди

Вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.

Маданият

«Терминатор» шифохонага тушиб қолди

Машҳур актёр Арнолд Шварценеггер шифохонада юрак операциясини ўтказди.

Спорт

Златан Ибрагимовичнинг MLSдаги дебюти даҳшатли чиқди. Голларини томоша қилинг (видео)

Ўтган ҳафтада «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиб, «LA Galaxy»га йўл олган Златан Ибрагимович MLSдаги дебютини даҳшатли бошлади.

ЖЧ тарихида илк бор ўзбекистонлик мутахассис комиссар бўлади

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Иқтисодиёт

Бугундан бошлаб конверсион карталардаги валютани нақд пул шаклида ечиб олиш мумкин

Барча банкларда операция учун 0,5 фоиздан 3 фоизгача бўлган комиссия кўзда тутилган.

Технология

Ўзбек дастурчисининг Молдова IT-паркидаги таассуротлари

Ўзбекистонлик дастурчи Сарвар Нишонбоев Кишинёвда ўтказилган «GameChanger2018» тадбирида иштирок этиб қайтди ва Молдова IT-паркида ҳам бўлиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Дунё

Ғазода Исроил армияси билан тўқнашувда 17 фаластинлик ҳалок бўлди

Ўн минглаб фаластинлик намойишчилар Исроил ва Ғазо сектори чегарасида Исроил қуролли кучлари билан тўқнаш келган.

Афғонистонда яна портлаш: бу сафар бозорда

Жалолобод шаҳридаги бозорда портлаш юз берди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди.

Россия ТИВ: «Ғарбнинг асосий нияти — ЖЧ-2018ни бойкот қилиш»

«Мен шундай тасаввур қилаяпман, ҳамма ҳаракатлар мазкур ўйинларни рус майдонида ўтказмаслик ҳаракатига бориб тақаляпти. Барча «усуллар» яхши, ният эса Россиядан жаҳон чемпионатини тортиб олиш» деган Захарова.

Тавсия қиламиз

Ҳаммаси идеал бўлса...

– Қўйсангиз-чи! Тураверсин. Кейинги ойлар учун қайд этиб қўйинг! – Аммо сиз бешикдаги невараларингизнинг келажаги учун ҳам тўлаб бўлгансиз. Тўғри, ҳозир ҳамма шундай қиляпти. Аммо бизни ҳам тўғри тушунинг, азбаройи пул кўплигидан ишхонамизда қадам босишга жой йўқ, банклар қабул қилмаяпти. Эшитган бўлсангиз, ортиқча нақд пул туфайли иккита банк пақ этиб...

Нима учун ўқитувчилар ва шифокорлар жамиятнинг паст табақасига айланиб қолди?

1990-йиллардаги хавфсизлик муаммолари куч ишлатар тизимлари ва назорат органларининг аҳамиятини орттириб юборди. Шу боис мазкур соҳаларда ишловчи инсонлар маош, мансаб ва обрў жиҳатидан янги, яъни юқори мавқега эга бўлдилар. Илгари ёшлар «ўқитувчи бўламан», «шифокор бўламан» деган бўлса, энди «прокурор бўламан», «Мен МХХга ишга кираман» деб орзу қиладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг