Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби танлов эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун таянч докторантура ва докторантурага танлов эълон қилади.

Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

  • магистр даражасига, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича);
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • Судьялар олий мактаби директори номига ариза;
  • талабгорнинг қисқача биографик маълумотномаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • Судьялар олий мактаби директори номига ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Таянч докторантура ва докторантура талабгорлар http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлимига хужжатларни 2020 йилнинг 15 октябрга қадар тақдим этишлари талаб этилади:

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда: п/м 100097 Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 423-хона) қабул қилинади.

Талабгорлар учун танловда иштирок этиш талаблари ва топшириладиган ҳужжатлар рўйхати  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида»ги Низомда батафсил кўрсатилган.

email: ilmiybulim@inbox.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг