Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий тухумлар бўйича расмий огоҳлантирув берилди

Сунъий тухумлар бўйича расмий огоҳлантирув берилди

Ижтимоий тармоқлар орқали республикамиз бозорларида, хусусан, «Ўрикзор» савдо комплексида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси огоҳлантиради, деб хабар берди «ЎзА».

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 22 феврал куни «Ўрикзор» савдо комплекси МЧЖга қарашли дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди.

Шунингдек, савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди.

Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди.

Савдо комплекси маъмурияти ВСЭЛ, ДСНЭМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишиб, назорат кучайтирилди, дейилади федерация ахборотида.

Гўёки «Ўрикзор» савдо комплексида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақидаги видео:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг